Nika Pharm сиёсати ва мақсадлари

Бизнинг асосий вазифамиз – сифатли, самарали ва ҳаммабоп воситаларни ишлаб чиқариш.

Мақсадимиз – «Nika Pharm»нинг маҳсулотлари юқори сифати ва хавфсизлигини кафолатлаш.

«Nika Pharm» МЧЖ дори воситаларини ишлаб чиқишнинг хар босқичини, хом-ашё сотиб олишдан бошлаб қадоқлашгача ва тайёр маҳсулотларни сақланишини малакали мутахассислар томонидан назоратда тутади.

2011 йилда жорий этилган GMP cтандарти маҳсулотларнинг халқаро талабларга жавоб беришини сифат ва хавфсизлигиини кафолатлайди.

Маркетинг хизмати бозор эҳтиёжларини доимий ўрганади ва шифокор ҳамда истеъмолчилар ҳоҳишғистакларини ҳисобга олувчи қарорларни ишлаб чиқади. Бундай ёндашув замонавийдори воситаларини сифатли ва ҳамёнбоп нарҳларда ишлаб чиқаришга имконият беради.  

«Nika Pharm» МЧЖ бугунги ва келажакда вужудга келадиган эҳтиёжларни  хисобга олган ҳолда ўсиш йўлини танлайди. Биз ўз келажагимизни истеъмолчи ва соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларига нисбатанмаъсулиятли мунособатда бўлиш асосида қуряпмиз.

Заводимизда атроф муҳит тозалигини назорат қилувчи замонавий фильтрация тизими ўрнатилган.

Ҳодимларимизнинг соғлиғи ва хавфсизлиги компаниямизнинг асосий қадрияти ҳисобланади ва у барча жараёнлар негизида ётади. Бунинг учун компания ҳодимларни ўқитишга маблағ ажратади ва ҳодилар малакаси ҳамда иш жараёни сифатини оширувчи ташаббусларни қўллаб қувватлайди.

Ҳар бир ҳодимнинг касбий ўсиши бизга энг мураккаб масалаларни ечишга имкон беради.