NIKA PHARM тарихи

Ўн уч йиллик тарихи давомида МЧЖ «Nika Pharm» энг инновацион, замонавий ва технологик жиҳозланган қаттиқ шаклдаги дори воситаларини ишлаб-чиқарувчисига айланди:

2006 йил 5 июль– «Nika pharm» фармацевтик корхонаси ташкил топди.

2007 йил– биринчи маҳсулот чиқа бошлади.

2009 йил – «Nika Pharm» МЧЖ Германия халқаро TUV Turinger корхонаси томонидан сертификацияланиб, ISO 9001:2008 халқаро сифат стандартига мос эканлиги исботлади.

2009 йилнинг охири– «Nika Pharm» МЧЖ раҳбарияти GMP «0» (нольдан бошлаб) дори ишлаб-чиқариш қоидалари талабларига жавоб бериш қарорига келиб корхона майдонида глобал реконструкцияни бошлаб юборди.

2010 йил – «0» цехи ишга тушиши ва биринчи дори воситалари наъмуналарининг чиқарилиши.

2011 йил – омбор ва офис майдонлари реконструкциясининг бошланиши, қўшимча ишлаб чиқариш майдонларини жорий қилиш нияти.

2012 йил – GMP миллий стандарти сертификатига эга бўлиш.

2012 йил – юқори технологик автоматлаштирилган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи икки баробар кучли мажмуа лойиҳасини тайёрлаш ишлари бошланди.

2014 йил – янги ишлаб чиқариш биноси ишга туширилди.

2016 йил – янги дори воситаларини ишлаб чиқариш майдони  ишга туширилди.

2016 йил – GMP сертификатининг тасдиқланиши.

2017 йил – Ўзбекистонда биринчи бўлиб спрейларни ишлаб чиқариш линияси ишга тушди.

2018  йил – компания янги ISO 9001:2015 стандартининг янги талқинига мувоффиқлигини тасдиқлади.

2018 йил – италян саше ишлаб чиқариш ва блистерли ўрам ускуналари ишга туширилди.