Sifat. Samaradorlik. Havfsizlik

Дори воситаларини ишлаб чиқариш дори воситаларини ишлаб чиқаришнинг нотўлиқ циклини (якунловчи босқичлари: қадоқлаш, белгилаш ва “in-bulk” хом-ашёсини қадоқлаш) ва дори воситалари ҳамда БФҲ (биологик фаол қўшимчалар)ни тўлиқ ишлаб чиқарилиш циклини (таблетка ва капсулаларни, саше-пакетчаларни субстанциялар ва ёрдамчи моддалардан ишлаб чиқариш) ўз ичига олади.

«Nika Pharm» ШХЖнинг ишлаб чиқариш майдони 3 та цехдан иборат: 2 таси (1- ва 3- цехлари)  O´zDSt 2766:2013 талаблари бўйича сертификатланган.

Биринчи цех фаолияти: қаттиқ дори воситаларини (таблетка ва капсулалар), саше-пакетчаларни қадоқлаш, инъекция учун мўлжалланган спрейлар, кўз томчиларига этикеткаларни ёпиштириш ва қадоқлаш

Иккинчи ва учинчи цех фаолияти: қаттиқ дозаланган дори воситалари ва БФҚ (таблеткалар, капсулалар) ва кукунлар (саше-пакетчалар)ни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни қўйидаги босқичлардан иборат:

  • таблеткалаш, капсулалаш, саше-пакетчалаш учун масса тайёрлаш;
  • таблеткалаш, капсулалааш;
  • таблеткаларни қобиқ билан қоплаш;
  • таблеткалар, капсулалар, гранулаларни блистерга жойлаштириш;
  • қадоқлаш.

Дорилар (таблеткалар, капсулалар, саше-пакетчалар)ни ишлаб чиқаришда Ҳиндистоннинг “Chitra machineries pvt ltd”, “Karnavati machines ltd” фирмаларининг ускуналаридан фойдаланилади.

Қўлланилаётган технологик ускуналар тоифлаш жараёнидан ўтказилган, бу эса чиқарилаётган маҳсулотлар сертификатланган нафақат тайёр маҳсулотларга қўйиладиган меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб беради, балки дорилар назорат қилинадиган бир хил шароитда, ўрнатилган ҳаракатлар кетма-кетлигига мос равишда чиқарилаётганлигини кафолатлайди.

Омборлар:

Субстанциялар,  ёрдамчи моддалар, қадоқлаш материаллари ва нашриёт маҳсулотлари, сотишга руҳсат берилган тайёр маҳсулотларни сақланиши омборларда амалга оширилади. Омборлар хавфсизлик хизмати ҳодимлари томонидан қўриқланади. Омборлардаги атроф муҳит термоэлектрон гигрометрлар ёрдамида назорат қилинади ва чиқариладиган шамоллатиш (вентиляция) ҳамда кондиционерлар ёрдамида ушлаб турилади.

Субстанциялар, ёрдамчи моддалар, “in-bulk” хом-ашёлари, қадоқлаш материаллари ва нашриёт маҳсулотлари омборларида карантин сақлаш ва асосий сақлаш учун жойлар ажратилган.

Тайёр маҳсулотлар омборида термолабил маҳсулотларни сақлаш учун ҳудуд ажратилган. Келган маҳсулотлар баландлиги 1,5 метрдан ошмайдиган стеллажлар ва поддонларда сақланади.