Буюртмага тайёрлаш

«Nika Pharm» МЧЖ дори воситаларини ишлаб чиқариш буйича юқори технологик автоматлаштирилган мажмуани ишга туширди. Шунингдек, Корхона ишлаб чиқариш мажмуасига ва тўлиқ технологик дориларни  таблетка ва капсулала шаклида ишлаб чиқариш буйича технологик ускуна ва корпусларига эга.

«Nika Pharm» МЧЖ нинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 757,6 миллион таблетка, 5,2 миллион капсула, 48,2 миллион флакон ва 2,9 миллион пакетчани ташкил қилди. «Nika Pharm» МЧЖ нинг алоҳида фаолят йўналиши бўлиб. тўлиқ циклли фармацевтик маҳсулотни шартнома асосида ишлаб чиқариш хизматини таъминлаш ҳисобланади.

Чиқарилаётган маҳсулот турлари:
– оддий таблеткалар;
– қобиқли таблеткалар;
– ичакда эрувчи қобиқли таблеткалар;
– икки қаватли таблеткалар (исталган рангли)

а) кукунларни инкапсуляцияси:
– қаттиқ желатинли капсулалар (600 дан бошлаб ва ундан юқори);

б) паллетлар инкапсуляцияси:
-кукунлар, гранулалар.

Шунингдек, исталган миқдордаги таблеткалар ва капсулаларни (PVC ва Alyu) блистерларга, кукун ва гранулаларга 3 дан 10 граммгача саше пакетчаларга қадоқлаш ва жойлаштириш хизматини амалга оширамиз.

Октябр ойидан бошлаб «Nika Pharm» МЧЖ дори воситаларини Alyu- Alyu перфорация қилинган блистерларга қадоқлаш бўйича линия, ҳамда сашеларни пакетлаш учун 30х40 ммдан 130х1500 ммгача ҳажмли, вазни 1-30 граммни ташкил қилувчи 4 чокли ускуна ишга туширилади.

Бундан ташқари, спрей шаклида дори воситаларни “0” дан бошлаб ишлаб чиқарувчи линия, таблетка ва капсулаларни қадоқлаш учун қадоқлаб ҳисобловчи ускуна ҳам ишга тушурилади.

Барча масалалар буйича қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:

+99871 150 -87-04
+99871 150 -86-68