Экспорт

«Nika Pharm» МЧЖ 12 йиллик тажрибага эга дори воситаарини ишлаб чиқарувчи йирик корхона ҳисобланади. Маҳсулотнинг юқори сифати туфайли корхона

– GMP;

– ISO 9001: 2008;

– ISO 9001: 2009;

– ISO 9001: 2011;

– OHSAS 18001.

Бугунги кунда «Nika Pharm» МЧЖ –  бу замонавий экспортга йўналтирилган корхона ҳисобланиб, унинг асосини илғор фармацевтик технологиялар, дўстона жамоа ва юқори сифат стандартлари ташкил этади.  «Nika Pharm» МЧЖ йилдан йилга маҳсулот турини кенгайтириб, янги турдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда, бу ҳаракатлар ўз самарадорлигини маҳсулотлар рақобатдош бўлиши ва экспорт кўпайишида ўз аксини топмоқда.

Ҳозирги вақтда компания халқаро муносабатларни жадал ривожлантириб келмоқда. Корхона экспорт фаолияти 2009 йилдан буён фаол амалга ошмоқда. Корхона экспорт ҳамкорлари рўйхатига Грузия, Афғонистон ва Қирғизистон каби давлатлар киради. Афғонистон ва Қирғизистон давлатларида дори воситаларини  рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

«Nika pharm» МЧЖ турли шароитларда Incoterms, тўловга мослашувчан шартларда ва чегирмалар билан маҳсулот етказишга тайёр. «Nika Pharm» МЧЖ турли стандарт  талабларига оид рўйхатга олиш хужжатларни тайёрлашни амалга оширади.

Хамкорларимизга турли ҳудудлар учун индивидуал дизайндаги қадоқларни таклиф этамиз. Маҳсулот ва хизматларимиз тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ҳавола этамиз.