Фармназорат

 

 

 «NIKA PHARM» МЧЖ, фармацевтик бозорнинг маҳаллий иштирокчиси сифатида, ўз маҳсулотлари сифати ва истеъмолчилар соғлиғи тўғрисида қайғуради. Корхонада  ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг хавфсизлиги масаласи билан шуғулланадиган Фармназорат тизими жорий қилинган ва ишлаб келмоқда. GVP талабларига кўра, корхона дори воситаларининг ўзаро ва қўшимча таъсирлари ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланади, шунингдек давлат назорат органлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

 

«NIKA PHARM» МЧЖда ишлаб чиқарилган дори воситаларини қўллаш билан боғлиқ бўлган барча муаммолар (дори воситаси қабул қилинганидан кейин кутилмаган, ножўя таъсир ёки кутилган терапевтик самаранинг йўқлиги) тўғрисида, истеъмолчи ушбу саҳифадаги дори воситасининг ножўя таъсири/самарасизлиги ҳақидаги хабарнинг электрон шаклини юклаб олиб ва тўлдириб,  почтаси ёки  (78) 150-84-48 факси орқали хабар бериши мумкин.