БИЛОУМ-ЧУДО
БИЛОУМ-ЧУДО

  • Дори шакли : 0,5 граммгача таблеткалар ёки капсулалар.

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Қўлланилиши:

Микронутриент етишмовчилигини профилактика қилиш. Витаминлар, микроэлементлар, флавоноидлар, сапонинлар, мазкур Биологик фаол қўшимча (БФҚ) модда таркибидаги бошқа фаол моддаларнинг органик кислоталари модда алмашинувини, шу жумладан, оқсил моддалари алмашинувини кучайтиради, жисмоний ва ақлий иш қобилиятини оширишга, томирлар меъёрий фаолияти ва организмнинг умумий фаолиятини бир маромда сақлашга ёрдам беради, мия, юрак ва сиртқи (периферик) қон айланиши яхшиланишига кўмаклашади, қон томирлари деворчаларининг мустаҳкамлиги ва эластиклигини оширади, бош мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, оксидланишга қарши таъсирга эга.

 

Қўлланилиш усули ва дозаси:

Мазкур препарат катталарга ва 12 ёшдан катта ёшдаги болаларга перорал тарзда истъемол қилиш тайинланади, таблетка (капсула)ни чайнамай ва майдаламай бутунлигича ютиш, устидан етарли миқдорда сув ичиш тавсия қилинади. Препарат овқатланиш пайтида кунига 1-2 марта 1-2 та таблетка (капсула)дан қабул қилинади. Қабул қилиш курси давомийлиги – 1 ой.

Зарур ҳолларда, олдинги қабул қилиш курси 2-3 ой ўтганадан кейин мутахассиснинг тавсияси бўйича – такрорий курс ўтказилади.