АЗИТРОМИЦИН-НИКА
АЗИТРОМИЦИН-НИКА

  • АТС коди : J01FA10
  • ХПН : Азитромицин
  • Дори шакли : Капсулалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Антибиотиклар (макролид-азалидлар гуруҳи).

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения



Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлар:
- юқори нафас йўлларининг ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, фарингит, ўрта отит);
- қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (бактериал ва атипик пневмониялар, сурункали пневмонияни зўрайиши, бронхит);
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);
- Chlamydia trachomatis чақирган сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (гонореяли ва гонореяли бўлмаган уретрит, цервицит);
- Лайма касаллигининг (боррелиоз) бошланғич босқичи, кўчиб юрувчи эритема (erythema migrans);
- Helicobacter pylori билан ассоцияцияланган меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг касалликларида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари


Ичга, овқатланишдан 1 соат олдин ёки 2 соат кейин чайнамасдан, суткада 1 марта қабул қилинади.

Катталарга ва 12 ёшдан ошган тана вазни 45 кг дан юқори бўлган болаларга: ЛОР-органлари, юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида –суткада 500 мг (250 мг ли 2 та капсулдан ёки 1 та 500 мг ли капсула) дан 3 кун давомида (курс дозаси – 1,5 г).
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида – суткада 1000 мг (250 мг ли 4 та капсулдан ёки 1 та 500 мг ли капсула) дан биринчи куни 1 қабулда, кейин суткада 500 мг дан (250 мг ли 2 та капсулдан ёки 1 та 500 мг ли капсула) 2-5 кунлари хар куни (курс дозаси – 3,0 г) буюрилади.
Chlamydia trachomatis чақирган сийдик чиқариш йўлларининг ўткир инфекцияларида (асоратланмаган уретрит ёки цервицит) - бир марта 1000 мг (250 мг ли 4 та капсулдан ёки 1 та 500 мг ли капсула) . буюрилади.
Лайма касаллигида (боррелиоз) I босқичини даволаш учун кўчиб юрувчи эритемада (erythema migrans) – 1000 мг (250 мг ли 4 та капсулдан ёки 1 та 500 мг ли капсула) биринчи куни ва 500 мг (250 мг ли 2 та капсулдан ёки 1 та 500 мг ли капсула) дан 2-кундан 5 кунгача ҳар куни буюрилади (курс дозаси – 3,0 г).
Меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг Helicobacter pylori билан ассоцияцияланган бўлган яра касаллигида - суткада 1000 мг (250 мг ли 4 та капсулдан ёки 1 та 500 мг ли капсула) дан 3 кун давомида антихеликобактериясини мажмуавий даволаш таркибида буюрилади.
Препаратнинг битта дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолатда, ўтказиб юборилган дозани имкон қадар вақтлироқ, кейингиларини эса – 24 соатлик танаффус билан қабул қилиш керак.
Буйрак функциясини бузилишида: буйрак функциясини ўртача ва оғир даражали бузилиши бўлган беморларда қўлланганда (КК 40 мл/мин кўп) дозани тузатиш талаб этилмайди.
Жигар функциясини бузилишида: жигар функциясини ўртача ва оғир даражали бузилиши бўлган беморларда қўлланганда дозани тузатиш талаб этилмайди.
Кекса ёшли беморларда: дозани тўғрилаш талаб этилмайди. Доимий проаритмоген омиллари бўлган кекса ёшли беморларда аритмияни, шу жумладан “пируэт” тури аритмиясини ривожланишини юқори хавфи туфайли, эхтиёткорлик билан қўллаш лозим.