ГАСТРОМЕГ® ЭЗО
ГАСТРОМЕГ® ЭЗО

  • АТС коди : А02ВС05
  • ХПН : эзомепразол
  • Дори шакли : капсулалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Ошқозон ярасига қарши восита ва гастроезофагиал рефлюксни даволаш учун дорилар. Протон насос ингибиторлари. Эзомепразол.

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Қўлланилиши

Катталар

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги:

- эрозив рефлюкс - эзофагитни даволаш;

- эрозив рефлюкс – эзофагитни битиб кетгандан сўнг қайталанишини бартараф қилиш учун узоқ муддатли самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш;

- гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини симптоматик даволашда қўлланади.

Мажмуавий даволаш таркибида:

-12 бармоқ ичак Helicobacter pylori билан ассоцияцияланган ярасини даволаш;

-Helicobacter pylori билан ассоцияланган пептик яранинг қайталанишини олдини олишда қўлланади.

- ошқозон ярасидан қон кетган беморларда узоқ муддатли кислотани бостирувчи терапия (қайталанишларни олдини олиш учун ошқозон безлари секрециясини камайтирадиган дориларни вена ичига юборгандан кейин).

Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни узоқ муддат давомида қабул қилувчи пациентлар:

- Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабули билан боғлиқ бўлган меъда ярасини битиши;

-хавф гуруҳига мансуб бўлган пациентларда ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабули билан боғлиқ бўлган меъда ва ўн икки бармоқ ичақ ярасини олдини олишда қўлланади.

- Золлингер-Эллисон синдромини даволашда қўлланади.

Дори воситаси 12 ёшдан катта бўлган ўсмирларда қўлланилади:

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги:

- эрозив рефлюкс - эзофагитни даволаш;

- эрозив рефлюкс – эзофагитни битиб кетгандан сўнг қайталанишини бартараф қилиш учун узоқ муддатли самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш;

- гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини симптоматик даволашда қўлланади.

Helicobacter pylori томонидан чақирилган ўн икки бармоқ ичак ярасини даволашда антибиотиклар билан биргаликда:

- гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги;

- эрозив рефлюкс-эзофагит;

- пептик ярадан қон кетишлар;

- Золлингер-Эллисон синдроми;

- мажмуавий даволаш таркибида: меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг Helicobacter pylori билан ассоциацияланган яра касаллигида (даволаш ва профилактика) қўлланади.

 

Тўғри қўлланиши ҳақида маълумот

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун капсулалар.

Препарат чайнамасдан оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Катталар

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги

Эрозив рефлюкс-эзофагитни даволаш:  40 мг дан суткада бир марта 4 ҳафта давомида буюрилади. Биринчи курсдан кейин эзофагитнинг битиши кузатилмаса ёки симптомлар сақланиб қолса, қўшимча 4-ҳафталик даволаш курси тавсия этилади.

Эрозив рефлюкс-эзофагит битиб кетгандан сўнг қайталанишни бартараф қилиш учун узоқ муддатли даволаш: суткада бир марта 20 мг дан буюрилади.

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини симптоматик даволаш: эзофагити бўлмаган пациентларга - 20 мг дан суткада бир марта буюрилади. Агар 4-ҳафталик даволашдан кейин симптомлар йўқолиб кетмаса, пациентни қўшимча текшириш лозим бўлади. Симптомлар бартараф этилгач, дори воситасини “зарурат бўлганда” тартиби бўйича қабул қилинишига ўтиш мумкин, яъни симптомлар тикланганда Гастромег® ЭЗО дори воситасини 20 мг дан суткада бир марта қабул қилиш керак. Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилувчи ва меъда ёки ўн икки бармоқ ичак ярасининг ривожланиш хавфи гуруҳига мансуб пациентлар учун “зарурат бўлганда” тартибида даволаш тавсия этилмайди.

Мажмуавий даволаш таркибида 

Ўн икки бармоқ ичакнинг Helicobacter pylori билан боғлиқ ярасини даволаш ва Helicobacter pylori билан боғлиқ пептик яраларнинг қайталанишини олдини олиш: Гастромег® ЭЗО 20 мг, 1 г амоксициллин ва 500 мг кларитромицин буюрилади. Барча дори воситалари суткада икки марта 7 кун давомида қабул қилинади.

Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни узоқ муддат қабул қилувчи пациентлар

Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилиниши билан боғлиқ меъда ярасининг битиши: одатдаги доза 20 мг дан суткада бир мартани ташкил этади. Даволаш давомийлиги 4-8 ҳафтани ташкил қилади. 

Хавф гуруҳига мансуб бўлган пациентларда ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган меъда ёки ўн икки бармоқ ичак ярасини олдини олиш:    20 мг ёки 40 мг дан суткада бир марта буюрилади.

Пептик яранинг ўтказилган даволашдан кейин уни қайталанишларни олдини олиш учун узоқ муддатли даволаш: 40 мг дан суткада бир марта 4 ҳафта давомида буюрилади.

Золлингер-Эллисон синдромини даволаш: тавсия этиладиган бошланғич доза – Гастромег® ЭЗО 40 мг дан суткада икки марта буюрилади. Кейинчалик дозани индивидуал танланади, даволаш давомийлиги касалликнинг клиник манзарасига қараб аниқланади. Эзомепразолни суткада 80-160 мг дозада қўллаш тажрибаси мавжуд. 80 мг дан юқори дозада уни иккита қабулга бўлиш лозим.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак етишмовчилиги бор пациентлар: дори воситасининг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш тажрибасини чекланганлиги туфайли, Гастромег® ЭЗО дори воситасини ушбу гуруҳда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Жигар етишмовчилиги бор пациентлар: жигар енгил ва ўртача етишмовчилигида дори воситасининг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Жигар оғир етишмовчилиги бўлган пациентлар учун максимал суткалик доза – 20 мг дан ошмаслиги лозим.

Кекса ёшдаги пациентлар: дори воситасининг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

12 ёшдан катта ўсмирлар

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги

Эрозив рефлюкс-эзофагитни даволаш:  40 мг дан суткада бир марта 4-ҳафта давомида буюрилади. Биринчи курсдан сўнг эзофагитнинг битиб кетиши кузатилмаса ёки симптомлар сақланиб қолинса, қўшимча 4 ҳафталик даволаш курси тавсия қилинади.

Эрозив рефлюкс-эзофагит битиб кетгандан сўнг қайталанишни олдини олиш учун узоқ муддат самарани бир маромда тутиб турувчи даволаш: суткада 20 мг дан бир марта буюрилади.

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини симптоматик даволаш: эзофагити бўлмаган пациентларга - суткада 20 мг дан бир марта буюрилади. Агар 4 ҳафталик даволашдан сўнг симптомлар йўқолмаса, пациентни қўшимча текширувини ўтқазиш лозим. Симптомлар бартараф этилгач, дори воситасини “зарурат бўлганда” тартиби бўйича қабул қилишга ўтиш мумкин, яъни симптомлар қайталанганда Гастромег® ЭЗО дори воситасини 20 мг дан суткада бир марта қабул қилиш керак.

НЯҚВ терапиясидан келиб чиққан ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраларини олдини олиш учун хавф остида бўлган беморлар учун дозаси кунига бир марта 20 мг ни ташкил қилади.

Helicobacter pylori билан боғлиқ бўлган ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш

Тегишли мажмуавий даволашни танлашда бактерияларнинг чидамлиги, даволашни давомийлиги (кўпинча 7 кун, баъзида 14 кунгача) ва антибактериал воситаларнинг тегишлича қўлланилишига нисбатан расмий миллий, ҳудудий ва маҳаллий тавсияларни ҳисобга олиш керак. Даволаш шифокорининг назорати остида ўтказилиши лозим.

12 ёшгача бўлган болалар

Мазкур дори воситасини 12 ёшгача бўлган болаларда қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки бундай фойдаланиш тўғрисида маълумотлар йўқ.